Рамзан Қодиров ИШИДга қарши жанг қилиш учун Сурияга йўл олишга тайёрлигини билдирди

Жаҳон 30 Сентябрь 2015 5544

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Сурияда ўрнашган ИШИД жангариларига қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш учун бу мамлакатга боришга тайёрлиги ҳақида маълум қилди.

"Агар Россия Федерацияси Ҳарбий қўшинлари олий қўмондони Владимир Путин буйруқ берса, биз эртагаёқ Сурияга йўл олишимиз мумкин. Бизда юқори тайёргарликка эга махсус ҳарбий хизматчилар бор ва бундайлар Ғарбда йўқ. Бизнинг аскарларда тажриба ва билим бор", дея ёзади у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.

Россия Федерацияси кенгаши Путинга хорижда ҳарбий амалиётларга ўтказишга рухсат берганидан кейин Қодиров бу воқеани қизғин равишда қўллаб-қувватлаган.

"Мен РФ президенти Владимир Путиннинг Сурияда ҳарбий амалиётлар ўтказиш бўйича қабул қилган қарорини тўла равишда қўллаб-қувватлайман. Мен Суриядаги ёвуз жангарилар ўз инларида йўқ қилиниши тарафдориман", дея қайд этади Қодиров.

У Россия бу борада мусулмон давлатлари томонидан кенг равишда мадад олишига ишонч билдириб ўтган.

"Россия халқаро нормалар асосида ҳаракат қилмоқда. Сурия президенти Россия президентидан ёрдам сўради. Биз уларга ёрдам бера оламиз. Америка, Австралия, Франция ва бошқа мамлакатлар эса ўзларини Сурияда қароқчилар каби тутишмоқда. Сурияга эса ҳақиқий иттифоқчи керак", дейди у.

У Грозний шаҳрида ўтказилган матбуот анжумани вақтида Сурияда қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатлар бошлангудек бўлса, Чеченистондан бир неча минг аскар бу жангларда қатнашишга тайёр эканини маълум қилган.

"Афсуски, чеченлар бу шайтон малайларига қарши жанг олиб бориш учун рухсатга эга эмас. Агар Россия Сурияга қуруқлик қўшинларини киритадиган бўлса, биз биринчи сафда бўламиз", дейди Қодиров.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36394 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76337 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11736 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142692 Жамият
«Уэмбли»нинг дебюти ва стартда турган кучли учлик. Ҳафтанинг ўтказиб юбориб бўлмайдиган учрашувлари ҳақида
11:08 5 Спорт
Бундестагда Берлиннинг Москвага нисбатан сиёсати хато деб аталди
11:04 44 Жаҳон
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 422 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 202 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2851 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 2139 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар