Рим папаси ўз даъватлари рок мусиқаси билан йўғрилган рок-альбом чиқаради

Жаҳон 30 Сентябрь 2015 1389

Католик черкови раҳбари, Рим папаси Франциск ўзининг биринчи мусиқали альбомини чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда. Папа бу альбоми ёрдамида диндорлар орасида умид, муҳаббат ва ишончни улашишга умид билдирмоқда, деб ёзмоқда The Rolling Stone нашри.

"Wake Up!" (“Уйғон”) деб номланган альбом 27 ноябрда савдога чиқади ва Рим папасининг энг яхши даъватларидан парчаларга эга поп-рок услубидаги треклардан иборат бўлади. Альбомдан ўрин олган "Wake Up! Go! Go! Forward!" (“Уйғон! Олға! Олға! Олдинга!”) деб номланган биринчи сингл яқинда интернетда пайдо бўлди.

Альбом Ватикан томонидан маъқулланди. Пластинкадан понтификнинг даъватлари ва турли тиллардаги энг илҳомлантирувчи нутқларидан парчалардан иборат композициялар ўрин олади. Папанинг сўзлари поп-рок мусиқа ҳамроҳлигида янграйди.

Нашрнинг маълумотларига кўра, ҳозирда альбомга iTunes хизмати орқали буюртма берса бўлади. Рим папаси ўз тингловчиларига италян, инглиз, испан ва португал тилларида мурожаат қилади. Пластинка дунё муаммолари, бурч, экология ва муҳтожларга кўмак кўрсатишга бағишланган 11 та композиядан ташкил топади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар