Россия томони АҚШни Суриядаги жангариларга қарши ҳаво зарбалари беришни бошлаши тўғрисида огоҳлантиришнома юборган. Бу ҳақда америкалик амалдордан бирига асосланган ҳолда Рейтер хабар берди.

CNN телеканалида маълум қилинишича, Россия самолётлари Суриянинг Хомс вилоятида биринчи авиазарбаларни амалга оширган.

Сурия ахборот вазирлиги Дамашқ Россиядан ҳарбий ёрдам сўрагани ҳақидаги хабарни расман тасдиқлаган.

Бироз олдинроқ, Путин Федерация кенгашидан Россия қуролли кучларини хорижда қўллашга рухсат олгани тўғрисида хабар берилганди.