Самарқанд вилоятида Суд департаменти ҳудудий бошқармасининг раҳбари қўлга олинди

Жамият 30 Сентябрь 2015 5637

Самарқанд вилояти ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимларининг маълумотларига кўра, Суд департаментининг вилоят бошқармаси Булунғур тумани суд ижрочилари бўлими бошлиғи Шокир Зоҳидов 2015 йилнинг 16 сентябрида ўзининг ишчи хонасида 400 доллар миқдорида пора олаётган пайтда жиноят устида қўлга олинди.

Жабрланувчининг айтишича, Зохидов чиқарилган суд қарори учун 100 доллар олгандан кейин ҳам товламачилик йўли билан ундан 400 доллар талаб қилган. Қайд этилишича, Зохидовнинг ишчи хонаси текширилганда ўнлаб бажарилмаган суд қарорлари аниқланган, бу ҳуқуқ-тартибот муассасаларининг Зохидовнинг ўз лавозимидан ғараз ниятларда фойдалангани ҳақидаги тахминини тасдиқлайди.
Айни пайтда қонунчилик ва ҳуқуқ-тартибот муассасасининг собиқ ходими Ш.Зохидовга нисбатан Жиноят кодексининг “Пора олиш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар