Шепелев Фрискенинг ҳисобидан уй қургани маълум бўлди

Жаҳон 30 Сентябрь 2015 2756

Россиялик марҳум хонанда Жанна Фрискенинг отаси Владимир журналистларга оилада давом этаётган жанжал ҳақида гапириб берди.
Владимир Фриске хонанданинг турмуш ўртоғи Дмитрий Шепелев билан келиша олмаяпти. Улар орасидаги келишмовчилик матбуотда кенг ёритилмоқда.

Бу сафар Владимир Фриске Шепелевнинг бирор марта ҳам қизининг қабрига бормаганини, шунингдек, марҳум хонанданинг ҳисобидан уй қурганини маълум қилди.
Фрискенинг таъкидлашича, Шепелев Жаннага илиқ муносабатда бўлмаган, ундан фойдаланишга интилган. Жанна унга барча маблағларини ишониб топширган, бундан фойдаланган Дмитрий пулларни ўзи билганича сарфлаган, жумладан, ўзига уй қуриб олган.

“Жаннанинг аҳволи ёмонлашган пайтлари Дмитрий ҳар кеча унга қанақадир ҳужжатлар олиб келиб, имзолатарди. Мен қизимга бу ҳужжатларни имзоламасликни маслаҳат бердим. Ана шундан сўнг муаммолар бошланди. Дориларга пул етмай қолди тўсатдан. Биз Дмитрий Жаннага бошқа дорилар бериши мумкинлигидан қўрқиб қолдик.

Бир куни у ҳатто: “Тезроқ ҳаммаси тугаса эди, жуда жонимга тегди!”, деди, мана шундан сўнг қўрқувларимиз ортди”, - деди Жаннанинг отаси журналистлар билан мулоқот чоғида.
Айни кунларда журналист Дмитрий Шепелев марҳум рафиқасининг оиласига ўғлини кўришга рухсат бергиси келмаяпти. Ҳозирча Владимир Фриске набирасини ойига бир марта кўриши мумкин, шунда ҳам болага қўриқчи бириктирилади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12483 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20287 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10077 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 10913 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37655 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52109 Жамият
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:03 16 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1297 Спорт
Тошкентда чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари қимматлашади
Кўпроқ янгиликлар