29 сентябрь куни Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва сайёҳлик вазирининг парламентдаги ўринбосари Кейсуке Сузуки бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестиция ва илмий-технология соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Япониянинг етакчи компаниялари замонавий технологиялари ва илғор тажрибаси асосида иқтисодиётнинг турли ҳил соҳаларида аниқ лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги алоҳида таъкидланиб ўтилди.

Томонлар Тошкент шаҳрида ўтказилаётган шаҳар инфратузилмасини бошқариш ва ривожлантиришда юқори технологияларни жорий қилиш масалаларига бағишланган қўшма конференция, Япония бизнеси иштирокида Ўзбекистонда келажакда янги истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда ва узоқ муддатли шериклик алоқаларини ўрнатишга ёрдам беради деб ишонч билдиришди.