БАА ташқи ишлар вазири шайх Абдулла бин Зайд ал-Наҳайён ИШИД гуруҳига қарши курашда ижобий силжишлар кўраётганини эътироф этди. Бу ҳақда WAM ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Баёнот БМТ Бош Ассамблеяси юбилей саммити доирасида ўтказилган террорчилик ва экстремизмга қарши кураш масалаларига бағишланган йиғилиш чоғида берилди.
Шу билан бирга, вазир Ироқ ва Сурияда ўзгариш бўлмаган тақдирда муҳожирлар масаласи янада кескинлашишидан огоҳлантирди.