Тожикистон сўнгги икки кун давомида Афғонистон билан чегарадош Қундуз провинциясида бўлиб ўтаётган ҳодисаларни диққат билан кузатиб бормоқда, дея хабар қилди РИА “Новости” мамлакатнинг Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари бош бошқармаси матбуот котиби Муҳаммад Улуғхўжаев маълумотига асосланган ҳолда.

Қундуз провинциясининг маркази бўлган шу номдаги шаҳар 28 сентябь куни Афғонистон “Толибон” жангарилари томонидан босиб олинган эди. 29 сентябрь куни эрта тонгда Афғонистон Мудофаа вазири Қундаз шаҳрини жангарилардан озод қилиш амалиёти бошланганини маълум қилди. Бироқ 300 минг аҳоли истиқомат қиладиган шаҳарни озод этишга бўлган биринчи уриниш муваффақиятсиз якунланди.

“Чегара назорат остида, чегара қўшинлари шай ҳолатга келтирилган бўлиб, барча хавфсизлик чоралари кўрилган”, - деди Улуғхўжаев.
Унинг сўзларига кўра, тожик чегарачилари мураккаб шароитларга чегараларни қўриқлаш тажрибасига эга. Қайд этилишича, 2015 йилда Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарасида қуролланган шахслар ва жангарилар сонининг ортгани кузатилган.

Мамлакат Афғонистон билан 1344 километрлик чегарага эга.Қундуз эса Тожикистоннинг Хатлон вилоятига тўғридан-тўғри кириш йўлига эга муҳим стратегик нуқта ҳисобланади.