Тожикистонда Гуантанамонинг собиқ икки маҳбуси исён иши бўйича ҳибсга олинди

Жаҳон 30 Сентябрь 2015 2388

Тожикистонда Гуантанамонинг собиқ икки маҳбуси генерал Абдуҳалим Назарзода бошчилигида қуролли исёнда иштирок этишда айбланиб ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги.    

“1962 йилда туғилган, Панжда яшовчи Меҳрибон Одинаев ва 1978 йилда туғилган, Хатлон вилоятининг Ваҳш туманида яшовчи Шафи Солиҳов генерал Назарзода жангарилари қаторига жалб қилинган”, дейилмоқда хабарда.

Тожикистон ИИВ маълумотларига кўра, 2001 йилда Тожикистон жангарилар билан ҳали уруш олиб бораётган пайтда ҳибсга олинганлар Афғонистонга бориб, у ерда АҚШга қарши курашаётган афғон муҳолифати сафига  қўшилганлар. Ўша йили улар қўлга олиниб, Гуантанамо қамоқхонасига етказилганлар. Бир неча йилдан кейин Одинаев ва Солиҳов Тожикистон ҳукуматига топширилган ва бу ерда улар икки ойдан кейин амнистия қилиниб, озодликка чиқарилган. 

Тергов маълумотларига кўра, Тожикистон мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Абдуҳалим Назарзода 2010 йилдан бери ҳарбий исёнга тайёрланиб келган. Қайд этилишича, Назарзода 2010 йилдан 2015 йилнинг августигача “Тожикистон Ислом уйғониш партияси раиси Муҳиддин Кабирийнинг буйруғи билан жиноий уюшма ташкил этиш мақсадида умумий миқдори 300 кишидан иборат 20 дан кўпроқ жиноий гуруҳ ташкил этган”.    

 

Кўпроқ янгиликлар