Тожикистонда мудофаа вазирлиги қуруқлик қўшинлари бошқармаси раҳбари Назар Сафаров қўлга олинди. У исёнчи генерал Абдуҳалим Назарзоданинг тарафдорларидан бири эканлиги айтилмоқда. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Сафаров тайёрланаётган исён ҳақида маълумотга эга бўла туриб, тегишли органларни бундан бохабар қилмаган.
Мамлакат бош прокуратураси 17 сентябрь куни Ислом уйғониши партияси раҳбарини исённи ташкил этишда айблади. 29 сентябрь куни олий суд партияни экстремистик деб топиб, унинг фаолиятини ман қилди.