Туркиялик эркак шифохонада 47 йил яшагандан кейин ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Guardian нашри маълум қилди.

Абдулла Кўзан исмли бу эркак нафас сиқиши (астма) ва қанд касаллигидан азият чеккан ва 1968 йилда ҳарбий хизматни ўтаётган пайтда қаттиқ бош оғриғи билан биринчи марта госпиталга ётқазилган.

Шифохона раҳбарияти Кўзанга “борадиган жойи бўлмагани ва шифохона ходимлари билан яхши муомалада бўлгани” учун ўз палатасида қолишга рухсат берган.

Шифохона маъмурияти Кўзан шифохонадан чиқиши керак бўлган ҳар гал уни янги бемор сифатида қабул қилган.