Ўзбекистонлик хонанда Улуғбек Раҳматуллаев мухлислар уни танқид остига олишмаган тақдирда кинода ўзини синаб кўришни истаган бўларди. Бу ҳақда у “Даракчи” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Ўзбек киносининг энг машҳур режиссёрларидан бири Рустам Саъдиев мени ҳар гал кўрганда “Қачон рози бўлсанг, сен учун махсус сценарий ёзиб, кинога таклиф қилардим, сени француз актёрларига ўхшатаман, биргаликда ҳам комик, ҳам таъсирчан, юки бор фильм суратга олардик”, деб айтади. Яқинда бир сафарда ҳам бир ижодкор мени французларга ўхшатди. Ўша пайт ўйлаб қолдим, балки ростан ҳам ўзимни кинода синаб кўришим керакдир?”, - дейди хонанда.

“Таклифига рози бўлишим мумкин, - қўшимча қилди у. – Фақатгина “Э, фақат сен қолувдинг роль ўйнамаган”, деган фикрни эшитмаслигимга амин бўлганимдан кейин иш бошлайман”.