Volkswagen билан боғлиқ можаролар Буюк Британиядаги 1,2 млн дона автомобилга таъсир қилади

Технология 30 Сентябрь 2015 961

Volkswagen концерни дизель двигателлар билан боғлиқ можаро Буюк Британиядаги 1,2 млн дона автомобилга ҳам таъсир қилиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Sky News хабар берган.

Ўзтказилган текширувларда Volkswagen ўзининг 1 млндан ортиқ автомобилларига бузуқ дастурий таъминот ўрнатгани аниқланганди.

Компаниянинг Британиядаги офисида барча дилерлар бу ҳақда огоҳлантирилгани айтилган.

Буюк Британия Транспорт вазирлиги дизель двигателларидаги хатолик атроф-муҳитга қанчалик таъсир кўрсатгани бўйича текширув бошлаган.

Бундан олдин концерн автомобиллари сотилиши Швейцария ва Италияда сотилиши тўхтатилгани тўғрисида хабар қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар