Хитойдаги сағанада уч нафар тобут ўғриси нафаси қайтиб вафот этди

Жамият 30 Сентябрь 2015 2066

Хитойда қадимий мақбарани тунашга қарор қилган уч ўғри кислород етишмаслигидан вафот этди. Бу ҳақда Associated Press хабар қилди.

Ҳодиса Хэнань провинциясидаги Чэнцзяо қишлоғи яқинида содир бўлди. Беш эркак қадимий тунаш мақсадида даҳнага киришади, бироқ хоналардан бирида уларнинг уч нафари ҳавода кислород камлиги сабабли хушдан кетиб, вафот этади. Тирик қолган икки ўғри эса полицияга қўнғироқ қилади.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи ходимлари воқеа жойига етиб келганда тирик қолган ўғриларнинг бири қочиб кетган, иккинчиси эса кислород етишмаслигидан бехуш йиқилиб ётган эди. Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, сўнгра ҳибсга олинган. Кейинроқ эса қочиб кетган жиноятчи ҳам қўлга олинган.

Маълумот ўрнида, Хэнань провинцияси хитой цивилизацияси бешикларидан бири саналади. Мазкур ҳудудда 20дан зиёд сулола ва подшоликлар пойтахтлари жойлашган. Ушбу провинция кўплаб маданий ва тарихий ёдгорликлари билан машҳур. Жумладан, Шаолинь ибодатхонаси, Лоян қадимги пойтахт шаҳри, хитой буддизмининг бешиги саналган Оқ От ибодатхонаси айнан Хэнанда жойлашган.

Кўпроқ янгиликлар