Шу йилнинг октябрь ойи охирида Ўзбекистонга Япония бош вазири Синдзо Абэ ташриф буюради. Бу ҳақда The Japan Times нашри хабар бермоқда.
Ташриф Абэнинг Марказий Осиё давлатлари бўйлаб турнеси доирасида амалга оширилади.
Ташриф доирасида икки давлат ўртасида коммуникацион соҳа ва инфраструктур лойиҳалар бўйича ҳамкорлигини кенгайтириш борасида музокаралар олиб борилиши кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, Синдзо Абэ минтақанинг бошқа давлатларига ҳам ташриф буюради.