“Profi Education” энг машаққатли ва шарафли касб эгаларини табриклади

Жамият 01 Октябрь 2015 6746

“Profi Education” абитуриентлар мактаби дунёдаги энг шарафли ва ўз ўрнида машаққатли касб эгалари – ўқитувчи ва мураббийларни чин дилдан муборакбод этади.

“Биз юртимизда фаолият юритаётган ҳар бир ўқитувчининг хонадонига тинчлик, хотиржамлик, бахт-соадат тилаймиз, илоҳим юзингиздан нур, лабингиздан табассум аримасин, ёш авлодга билим ва тарбия беришда чарчаманг”, - дейди корхона раҳбари.

“Profi Education” мактаби вазиятдан фойдаланган ҳолда сизларни ўз ўқитувчи-мураббийлар жамоаси билан таништиришни эп кўрди, шунингдек, уларга бўлган ҳурмати чексиз ва давомли эканлигини изҳор қилиб қолади.

Она тили ва адабиёт
Нилуфар Аҳмедова
Бухоро вилоятида туғилган.
1993-1998 йилларда Бухоро давлат университети ўзбек филологияси факультетида таҳсил олган.
ЎзФА тадқиқотчиси.
1998-2000 йилларда Бухоро шаҳридаги 35-сонли ихтисослашган мактабда она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.
2001-2010 йилларда БухДУ қошидаги 1-академик лицейда она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси; “Тафаккур калити”, “Тест сандиғи”, “Имконият” каби услубий қўлланмалар муаллифи.
2013 йилдан буён “PROFI EDUCATION”да она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

Тарих
Бекзод Усманов
Наманган вилоятида туғилган.
1999-2003 йилларда ТДПУ бакалавр босқичида таҳсил олган.
2004-2006 йилларда ТДПУ магистратура босқичида таҳсил олган.
2007-2010 йилларда ЎзФА аспиранти.
2008-2011 йилларда ЖИДУ академик лицейида тарих фани ўқитувчиси.
2013, 2014, 2015 йиллардаги тарих фани бўйича ўтказилган республика олимпиадаларида шогирдлари кетма-кет биринчи ўринни эгаллаган.
2011 йилдан буён “PROFI EDUCATION”да тарих фани ўқитувчиси.

Математика
Шерзод Дустов
Самарқанд вилоятида туғилган.

1993-1998 йилларда СамДУ механика- математика факультетида таҳсил олган.
2004-2007 йилларда ЎзФА аспиранти.
Шерзод Дустовнинг шогирдлари Ўзбекистон ва халқаро олимпиадаларда нуфузли ўринларни эгаллаган.
2004-2013 йилларда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги 1-сонли академик лицей математика фани ўқитувчиси.
2013 йилдан буён “PROFI EDUCATION”да математика фани ўқитувчиси.

Инглиз тили
Хуршид Тўхтаназаров
Андижон вилоятида туғилган.
2001-2005 йилларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида таҳсил олган.

IELTE (Халқаро тоифадаги инглиз тили ўқитувчилари тайёрлаш махсус мактаби) битирувчиси.
“Халқ фольклори таржимонлиги назарияси”, “Инглиз ва ўзбек феълларининг таснифи” мавзуларида илмий тадқиқот олиб борган.
Инглиз матнлари билан ишлашда кучли мутахассис.
2005 йилдан буён “PROFI EDUCATION”да инглиз тили фани ўқитувчиси.

Тарих
Шоҳруҳ Шарипов
Жиззах вилоятида туғилган.
1997-2001 йилларда ЎзМУ тарих факультети бакалавр босқичида таҳсил олган.
2008-2010 йилларда ЎзМУ магистри.
“ХХ аср Сирдарё вилоятидаги демографик жараёнлар” мавзусида тадқиқот олиб борган.
2002-2010 йилларда Гулистон академик лицейида тарих фани ўқитувчиси.
2010 йилдан буён “PROFI EDUCATION”да тарих фани ўқитувчиси.

Она тили ва адабиёт
Гулмира Комилова
Бухоро вилоятида туғилган.
2004-2009 йилларда БухДУ филология факультети бакалавр босқичида таҳсил олган.
“Шавкат Раҳмон шеъриятида метафора ва ритм” мавзуларида илмий иш олиб борган.
2009-2013 йилларда Бухоро вилояти Жондор тумани 47-мактабда она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.
2013 йилдан буён “PROFI EDUCATION”да она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

Математика
Зоҳид Туғёнов
Бухоро вилоятида туғилган.
1999-2003 йилларда БухДУ бакалаври.
2004-2006 йилларда БухДУ магистри.
2011-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида математика ва информатика соҳаси бўйича аспирант.
2013 йилда Ўзбекистон Миллий университети катта илмий ходими.
2013 йилдан буён “PROFI EDUCATION”да математика ва информатика фани ўқитувчиси.

Рус тили
Екатерина Зеленская
Фарғона вилоятида туғилган.
1997–2001 йилларда Қорақалпоғистон давлат университети бакалаври.
2007-2009 йилларда Қорақалпоғистон давлат университети магистри.
2004 йилда Нью-Йорк шаҳридаги Колумбия университетида ва Огайо штатидаги махсус мактабда малакасини оширган.
2009 йилда Қорақалпоғистон давлат университетида рус тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.
2014 йилдан буён “PROFI EDUCATION”да рус тили ва рус адабиёти фани ўқитувчиси.

Инглиз тили
Дилдора Хатамова
Тошкент шаҳрида туғилган.
2002-2003 йилларда Халқаро инглиз тили дастури бўйича Нью-Йорк университетида таҳсил олган.
2003-2004 йилларда Калифорниянинг Concord инглиз тили мактабида малака оширган.
2006-2010 йилларда Тошкентдаги Халқаро Вестминстер Университети бакалаври.
Сингапур Менежментни ривожлантириш институти, Халқаро Турин политехника университети, Халқаро Вестминстер университетларига киришдаги IELTS ва GМATимтиҳонларига тайёрлаш бўйича мутахассис.
2011 йилдан буён “PROFI EDUCATION”да инглиз тили фани ўқитувчиси.

Она тили ва адабиёт
Намоз Расулов
Навоий вилоятида туғилган.
2008-2012 йилларда Ўзбекистон Миллий университети ўзбек филологияси факультети бакалаври.
2012-2014 йилларда Ўзбекистон Миллий университети магистри.
2011 йилда педагогика фанидан талабалар ўртасидаги олимпиадада республика босқичи ғолиби.
“Машина таржимасида омонимия тизими муаммолари”, “Мақол, матал ва иборалар орасидаги чегара муносабати” мавзуларида илмий тадқиқот олиб борган.
2012 йилдан буён “PROFI EDUCATION”да она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

Француз тили
Мўътабар Қўлдошева
Бухоро шаҳрида туғилган.
2000-2004 йилларда ЎзМУ бакалаври.
2007-2009 йилларда ЎзМУ магистри.
“Қўшма ва ўзлаштирма гаплар”, “Ёрдамчи феълларнинг француз ва ўзбек тилларида қўлланиши” мавзуларида илмий тадқиқотлар олиб борган.
2009-2012 йилларда ЎзМУ француз тили фани ўқитувчиси.
2012 йилда Бельгиянинг Luven-la Nev Университетида ва 2013-йилда Ўзбекистон Республикаси “Истеъдод” Президент жамғармасида ўз малакасини оширган.
2013 йилдан буён “PROFI EDUCATION”да француз тили фани ўқитувчиси.

Физика
Суҳроб Теляев
Бухоро вилоятида туғилган. 2004-2008 БухДУ физика-математика факултети бакалаври.
2008 йилда физика фанидан талабалар ўртасидаги олимпиадада республика босқичи ғолиби ва DААD халқаро стипендияси соҳиби.
2008-2010 йилларда ЎзМУ магистри.
2010-2013 йилларда Ўзбекистон Фанлар Академияси ион плазма ва лазерли технологиялар институти докторанти.
2013-2014 йилларда Георг Август Университети, учинчи физика институти докторанти. (Гётенген, Германия)
2012 йилдан буён “PROFI EDUCATION”да физика фани ўқитувчиси.

Инглиз тили
Сардор Ҳакимов
Андижон вилоятида туғилган.
2000-2004 йилларда ЎзДЖТУ бакалаври
“Жорж Байрон инглиз романтизмининг асосчиси” мавзусида тадқиқот олиб борган.
2006-2008 йилларда Андижон вилоятидаги 53-гимназияда инглиз тили ўқитувчиси.
2009-2013 йилларда ЎзМУ қошидаги С.Ҳ.Сирожиддинов номидаги академик лицейининг инглиз тили фани ўқитувчиси.
2013 йилдан буён “PROFI EDUCATION”да инглиз тили фани ўқитувчиси.

Она тили ва адабиёт
Аъзам Авазов
Самарқанд вилоятида туғилган.
1999-2003 йилларда СамДУ ўзбек филологияси факультетини тамомлаган.
2006-2007 йилларда Самарқанд 1-сон педагогика коллежида она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.
2007-2009 йилларда ФарПИ қошидаги Ёрмозор академик лицейида она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, кафедра мудири.
2009-2013 йилларда Фарғона давлат университети қошидаги 3-сон академик лицей она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, кафедра мудири.
2014 йилдан буён “PROFI EDUCATION”да она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

Биология
Сардор Зубтиев
Самарқанд вилоятида туғилган.
2002-2009 йилларда Тошкент тиббиёт академияси бакалаври.
2009-2011 йилларда Тошкент тиббиёт академияси магистри.
“Ирсий касалликларни аниқлашда молекуляр биология ва генетика фанининг сўнгги илмий тадқиқот усулларидан фойдаланиш” мавзусида илмий тадқиқот олиб борган.
Шунингдек, қатор дарслик ва қўлланмалар муаллифи.
2009 йилдан буён “PROFI EDUCATION”да биология фани ўқитувчиси.

Кимё
Жўрабек Йўлдашев
Хоразм вилоятида туғилган.
1994-2003 йилларда кимё фанига ихтисослашган мактаб битирувчиси.
2006-2010 йилларда ТДПУ бакалаври.
2010-2012 йилларда ЎзМУ магистри.
“Логон ва Шорсу конлари бентонитлари физик ва кимёвий хоссаларининг қиёсий таҳлили” мавзусида тадқиқот олиб борган.
Менделеев номидаги олимпиада ғолиби.
2010-2013 йилларда ТДПИ қошидаги академик лицейи кимё фани ўқитувчиси.
2010 йилдан буён “PROFI EDUCATION”да кимё фани ўқитувчиси.

Кўпроқ янгиликлар