“Титаник”даги охирги тушлик менюси ким ошди савдосида 88 минг долларга сотилди

Жамият 01 Октябрь 2015 2757

“Титаник” кемасининг ҳалокати арафасида биринчи тоифа йўловчиларга тақдим этилган тушлик менюси Нью-Йоркдаги ким ошди савдосида 88 минг долларга сотилди. Бу ҳақда Lion Heart Autographs ким ошди савдолари уйи хабар берди.

Фожиа содир бўлган сана – 1912 йил 14 апрелга дахлдор меню кема қолдиқларининг топилишига 30 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган савдоларнинг асосий лоти бўлди. Ташкилотчилари 50-70 минг долларга баҳолаган раритет ҳалокат куни дастурхонга тортилган тушликнинг уч менюсидан бири ҳисобланади. Улардан бири Лондондаги миллий музей коллекциясидан ўрин олган бўлса, бошқаси 2012 йили 120 минг долларга хусусий коллекционерга сотилган эди.

Менюдан маълумот бўлишича, ўша куни казо-казо йўловчилар мерилэндча табака, грилда пишган қўй қовурғаси, дудланган сардина, сардакли мол тили, итальян колбасаси ва немис пивоси билан меҳмон қилинган.
Ҳужжатни “биринчи рақамли қутқарув қайиғи”нинг беш йўловчисидан бири бўлган нью-йорклик бизнесмен Абраам Линкольн Соломон қутқариб қолган.

Ушбу қайиқда “Титаник”нинг энг бой йўловчилари жонини асраб қолгани боис у баъзан “миллионерлар қайиғи” деб ҳам аталади.
Кемадаги туркча ҳаммомларнинг Соломон томонидан асраб қолинган квитанцияси шу савдоларнинг ўзида 11 минг долларга янги эгасини топди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56480 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5639 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113503 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11072 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21243 Ўзбекистон
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 878 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 905 Жаҳон
Фото: Улуғнорнинг антиқа «Қўзивой» тарвузи
11:40 2857 Жамият
Фоторепортаж: Фарғона вилоятида ноқонуний чиқиндихоналарга барҳам берилмоқда
11:30 1020 Жамият
Кўпроқ янгиликлар