Анқаранинг Жебежи туманида содир бўлган автоҳалокатда 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий матбуотда хабар берилмоқда.
Айтилишича, йўловчиларни олиб кетаётган автобуснинг тормози ишламай қолгани боис у бекатга келиб урган. Бунинг оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланди.
06 DY 5472 рақамли автобус ҳайдовчиси бошқарувни қўлдан чиқариб, автобусни миниш учун бекатда кутиб турган шахслар билан тўқнашди. Бунинг оқибатида воқеа жойида 10 киши ҳалок бўлди. Яна икки киши шифохонада ўзига келмай қазо қилди.
Воқеа жойи ўраб олиниб, қутқарувчи гуруҳлар иш бошлаб юборгани хабар қилинмоқда. Шунга қарамай, ЙТҲ суратлари тезда интернетга чиқиб кетди.