АҚШда Россия ҳаво-космик кучларининг Суриядаги мухолифат кучларига авиазарбалар бергани ҳақидаги хабарни рад этишди. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари штаби бошлиғининг разведка бўйича ўринбосари Роберт Оттонинг маълумотига асосланиб, ТАСС хабар бермоқда.

Оттонинг сўзларига қараганда, Россиянинг қўзғолончилар позициясига авиазарбалар бергани қайд этилмаган. Шу боис АҚШнинг жавоб ҳаракатлари гипотетик характерга эга.
Россия авиацияси бир кунда ИШИДнинг Суриядаги 12 та объектига зарба берди.
Эслатиб ўтиш жоиз 30 сентябрдан бошлаб Россия Суриядаги ИШИД жангариларига қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бормоқда.