Байрамингиз муборак, азиз устозлар!

Жамият 01 Октябрь 2015 2770

Ҳаёт йўлларида қоқилмай яшашни ўргатган азиз устоз ва мураббийлар! Сизга бўлган чин, самимий меҳримизни, ҳурмат ва эҳтиромимизни ҳар лаҳза, ҳар қанча ифода этсак оз. Сизлар берган таълим-тарбия, билим ва кўникмалар шарофати билан биз шогирдларингиз ҳаётда ўз ўрнимизни топиб, келажакка ишонч кўзлари билан боқмоқдамиз. Зеро келажакнинг қандай бўлишини ҳеч ким аниқ айтиб бера олмайди. Сиз азиз устозларимиз ана шу номаълум ва мавҳум келажак ҳаётида биз шогирдларингизнинг ҳар қандай синовларга бардошли, кураш ва рақобатлардан чўчимасдан ёрқин истиқбол сари дадил одим ташлашимиз учун бор куч ва имконингизни сафарбар этмоқдасиз. Қандай ютуқ ва муваффақиятларга эришмайлик, улар замирида Сиз азизларнинг беминнат, фидокорона меҳнатларингиз мужассамдир.
Kun.uz таҳририяти барчангизни бугунги айём билан муборакбод этади. Сизларга энг эзгу, самимий ва покиза тилакларимизни изҳор этишдан мамнунмиз. Юртимизнинг порлоқ истиқболи учун сарф этаётган куч-қувватингиз, меҳру саховатингиз ҳеч қачон сўнмасин, энг гўзал, энг ибратли оқибатлар соҳиб ва соҳибалари бўлиб яшаш барчангизга насиб этсин!

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46537 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51713 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9343 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20139 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 335 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 159 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 682 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 876 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 550 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар