Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида биринчи марта Фаластин давлати байроғи кўтарилди. Шу муносабат билан мажмуанинг соҳилбўйидаги “пушти” боғида бўлиб ўтган маросимда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ва БМТ Бош котиби Пан Ги Мун иштирок этди.

БМТ Бош ассамблеяси 10 сентябрда БМТ бош қароргоҳи ҳудудида ташкилотда кузатувчи бўлган давлатларнинг байроқларини кўтаришга рухсат берувчи резолюцияни қабул қилган эди. Айни кунда бундай мақомга Фаластин ва Ватикан эга.