Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 2-турида А гуруҳидан ўрин олган “Мальмё”- “Реал” учрашуви мадридликларнинг 0:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги иккила тўпни ҳам 29- ва 90-дақиқада Криштиану Роналду киритди. “Мальмё” футболчилари ўйинни 10 киши бўлиб якунлашларига тўғри келди: 78-дақиқада ҳимоячи Йошимар Йотун ўйиндан четлатилди. Қайд этиш жоизки, россиялик футболчи Денис Черышев “Реал” сафида Чемпионлар Лигасида илк бор майдонга тушди, у 84-дақиқада Исконинг ўрнига туширилди.

Эътиборлиси, Роналдунинг учрашувда киритган 1-тўпи унинг фаолиятидаги 500-голи бўлди.

Чемпионлар Лигаси. А гуруҳи. 2-тур

Мальмё (Мальмё) – Реал Мадрид (Мадрид) – 0:2

Голлар: Роналду, 29 (0:1); Роналду, 90 (0:2).

Четлатиш: Йотун (Мальмё).

Гуруҳдаги 2-учрашувда “ПСЖ” Львовда Донецкнинг “Шахтёр” клубини 0:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. 7-дақиқада парижликларнинг ҳимоячиси Серж Орье, 23-дақиқада яна бир ҳимоячи Давид Луис ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди. “Кончилар” сардори Дарио Срна ўйиннинг охирида ўз дарвозасига автогол киритиб қўйди. 

Шахтёр (Донецк) – ПСЖ (Париж) – 0:3

Голлар: Орье, 7 (0:1); Давид Луис, 23 (0:2); Срна, 90+1 (0:3, автогол).

А гуруҳидаги мусобақа жадвали 2-турдан кейин қуйидагича кўриниш олди: 1. “Реал” – 6 очко; 2. “ПСЖ” – 6; 3. “Шахтёр” – 0; 4. “Мальмё” – 0.