ЕЧЛ, В гуруҳи: “ЦСКА” ПСВни енгди, “МЮ” “Вольфсбург” устидан иродали ғалабага эришди

Спорт 01 Октябрь 2015 2296

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 2-турида В гуруҳида Москванинг “ЦСКА” клуби “Арена Химки” стадионида Голландиянинг “ПСВ” клубини 3:2 ҳисобида ютди.

“Армияликлар” учрашувда ташаббусни тезда ўз қўлларига олдилар ва 8-дақиқадаёқ Аҳмед Муса рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. 21-дақиқада Сейду Думбия мезбонлар устунлигини 2 та тўпга етказди. 1-бўлим якунланишига бироз қолганда “ЦСКА” 11 метрлик жарима тўпини тепиш ҳуқуқини қўлга киритди ва Думбия уни аниқ бажарди.

Танаффус олдидан “ПСВ” дарвозасига яна битта пенальти белгиланди, бироқ бу гал Думбиянинг омади чопмади.

Учрашувнинг 60- ва 68-дақиқаларида меҳмонлар футболчиси Максим Лестьенн 2 та жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди. 80-дақиқада “ПСВ” Сантьяго Арьяснинг четлатилиши туфайли 10 киши бўлиб қолди. Учрашувнинг қолган дақиқаларида “ПСВ” камчилик бўлиб ҳаракатланганига қарамай, мағлубиятдан қочишга жуда кўп уринди, бироқ москваликлар ғалабани қўлларидан чиқаришмади.  

Чемпионлар Лигаси. B гуруҳи. 2- тур

ЦСКА (Москва) – ПСВ Эйндховен (Эйндховен) – 3:2

Голлар: Муса, 8 (1:0); Думбия, 21 (2:0); Думбия, 36 (3:0, пен); Лестьенн, 60 (3:1); Лестьенн, 68 (3:2).

Амалга оширилмаган пенальти: Думбия, 44 (ЦСКА).

Четлатиш: Арьяс, 80 (ПСВ).

2-учрашувда “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Вольфсбург” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Немислар 4-дақиқадаёқ Даниэль Калижиури голи эвазига ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Манкунианликлар 34-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди: Хуан Мата рақиб дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ бажарди. 53-дақиқада Крис Смоллинг жамоасига ғалаба олиб келган голни киритди.

Манчестер Юнайтед (Манчестер) – Вольфсбург (Вольфсбург) – 2:1

Голлар: Калижиури, 4 (0:1); Мата, 34 (1:1, пен); Смоллинг, 53 (2:1).

В гуруҳида мусобақа жадвали 2-турдан кейин қуйидагича кўриниш олди: 1. ПСВ – 3 очко; 2. «Манчестер Юнайтед» – 3; 3. ЦСКА – 3; 4. «Вольфсбург» – 3.

Кейинги турда “ЦСКА” ўз майдонида 21 октябрда “МЮ” билан, ПСВ эса меҳмонда “Вольфсбург” билан учрашади.

Кўпроқ янгиликлар