Дэниел Крэйг: Кучим бор экан, Бонд ролини ўйнашда давом этаман

Маданият 01 Октябрь 2015 2819

Голливуд актёри Дэниел Крэйг The Daily Mail нашрига берган интервьюсида ўз жисмоний имкониятлари имкон берган вақтгача Жеймс Бонд ролини ижро этишда давом этишини маълум қилган.

Бондни ўйнаш катта жисмоний зўриқишларни талаб этади. Мен кинони тасвирга олиш жараёнида доимий равишда спорт залларида тер тўкаман. Мен эндиликда ёш эмасман ва бу ролни ижро этишим қийинлашиб бормоқда. Лекин танамда кучим бор экан, бу ролни ижро этишда давом этаман", дейди актёр.

Фильм ижодкорлари Дэниел Крейг билан "007: Спектр" фильмини суратга олиш ишлари якунланганидан кейин ҳам у билан яна камида битта фильмда ҳамкорлик қилиш бўйича битим тузиб бўлишган. Актёрнинг ўзи келажакда Бонд ҳақидаги яна нечта фильмда суратга тушишини аниқ айта олмаслигини билдирган.

Бундан ташқари, актёр ўз интервьюсида ўзини Бонд билан қиёсламаслик кераклигини таъкидлаган.

"Мен ҳақиқий ҳаётда енгилмас ва хотинбоз эмасман. Мен ўз қаҳрамонимдан таъсирланмаганман. Ҳақиқий ҳаётда мулойим ва одобли йигитман. Актёрларни персонажлар билан қиёслаш тўғри бўлмайди", дейди у.

"007: Спектр" фильми шу йилнинг 6 ноябрь куни кинопрокатга чиқарилади. Бу картина Крейг учун Бонд ҳақидаги фильмларнинг тўртинчиси бўлди.

Қайд этиш керакки, Крейг ижросидаги Бонд ҳақидаги фильмларнинг энг кўп даражада муваффақиятга эришгани «007: «Скайфолл» координатлари» номлиси бўлди. Бу картина кинопрокатларда 1,1 миллиард доллар маблағ ишлаган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар