30 сентябрь оқшомида Европа яшил майдонларида ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 2-тур ўйинлари давом эттирилди.

Атлетико – Бенфика
Испания пойтахтида С гуруҳи фаворити сифатида қаралган "Атлетико" жамоаси Португалиянинг "Бенфика" жамоасини қабул қилди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Атлетико (Испания) – Бенфика (Португалия) 1:2 (1:1, 0:1)
Голлар: 1:0 – 23 Корреа, 1:1 – 36 Гайтан, 1:2 – 51 Гонсалу Гедеш.
Атлетико – Облак, Хуанфран, Хименес, Годин, Филипе Луис, Габи, Тиагу, Оливер Торрес (Сауль, 63), Гризманн (Вьетто, 71), Мартинес, Корреа (Торрес, 77).
Бенфика – Жулио Сезар, Нелсон Семеду, Луизао, Жардел, Элизеу, Гонсалу Гедеш, Андре Алмейда, Самарис (Фейса, 73), Гайтан, Жонас (Пицци, 80), Хименес (Митроглу, 72).
Огоҳлантиришлар: Элизеу (25), Луизао (28), Мартинес (40), Самарис (40), Оливер Торрес (55), Жардел (82).

Астана - Галатасарой
ЕЧЛ 2-тури доирасида Қозоғистонда "Астана" ва "Галатасарой" клублари ўртасидаги учрашувда жамоалар муроса кўчасини танлашди.
Дастлаб, майдон эгалари ўйиннинг 31-дақиқасида Кисанинг голи эвазига ҳисобни очишди.
Ўйиннинг 77-дақиқасига келиб, Балтанинг автоголи туфайли ҳисоб тенглашди. 86-дақиқада бу сафар “Астана” футболчиси Эричнинг автоголи “Галасарой”ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 3 дақиқага ўтгач Кароль учрашувдаги учинчи автоголни қайд этиб, якуний натижани ўрнатди 2:2.
Шу тариқа, автоголларга бой чиққан баҳсда кучлар тенг келди.

Астана – Галатасарой 2:2 (0:1, 2:1)
Голлар: 0:1 – 31 Киса, 1:1 – 77, автогол Балта, 1:2 – 86, автогол Эрич, 2:2 – 89, автогол Кароль.
Астана – Эрич, Аничич, Постников, Илич, Шомко, Максимович, Каньяс, Кетевоама (Мужиков, 82), Жуков (Щеткин, 89), Жолчиев (Нусербаев, 77), Кабананга.
Галатасарай – Муслера, Кайя, Кароль, Денайер, Балта, Озтекин (Сарыоглу, 90), Киса (Гюмюш, 82), Инан, Снейдер, Подольски (Родригес, 68), Булут.
Огоҳлантиришлар: Инан (42), Гюмюш (90).