Facebook компанияси ижтимоий тармоқнинг мобил иловаларида видеоли аватарлар синовдан ўтказила бошланганини маълум қилди.

Айни пайтда ижтимоий тармоқнинг iOS’даги иловасидан фойдаланувчи Буюк Британия ва Калифорния вакиллари ўз саҳифаси аватари сифатида қисқа видеони жойлаштириши мумкин бўлади. Унинг узунлиг тахминан 7 секунд бўлиши айтилмоқда. Янги функция бошқа фойдаланувчилар учун қачон очилиши ҳам номаълум қолмоқда.