Германияга Афғонистондан 110 ёшли муҳожир келди

Жамият 01 Октябрь 2015 2547

Германия Афғонистондан келган 110 ёшли муҳожир кишини қабул қилди. Бу ҳақда N-24 хабар берган.

"Абдулқодир Азизининг 3 нафар ўғли "Толибон" жангарилари томонидан ўлдирилган. Мамлакатдаги вазият ёмонлашгач, унинг оиласидаги 8 киши Ғарбга йўл олишган", дейилади хабарда.

Унинг қизи Сарфаманинг айтишича, отахон кўриш ва эшитиш қобилиятидан маҳрум бўлган. Бу оила Европага етиб келгунича йўлнинг катта қисмини пиёда ҳолда босиб ўтишган.

Азизийнинг ёши ҳужжат асосида тасдиқланмаган, немислар айни пайтда унинг учун янги паспорт тайёрлашмоқда.

Кўпроқ янгиликлар