Делфт техника университети битирувчиси, архитектор томонидан яқинда ишлаб чиқарилган антиқа қурилиш материали бир нечта қурғоқчилик муаммоларини ҳал қилиш мумкин. “Биомиметик” деб атаётган усули орқали Эрик Гиборс денгиз сувидан туз олиш учун қуёш энергиясидан фойдаланади.

Олинган тузни у денгиз сувўтларидан олинган крахмал билан аралаштиради ва мустаҳкам ғишт тайёрлайди. Чучуклантирилган сув эса экинларни суғориш учун ишлатилади.

“Ҳар дақиқада 23 гектар – йилига 12 миллион гектар ер саҳрога айланади”, деб ёзади архитектор ўз сайтида. 

Гиборс умуман чиқинди чиқармайдиган тизим яратишга аҳд қилган. Туз намлик таъсирида эриши мумкин, шунинг учун Гиборс крахмалланган тузли ғиштларни эпоксид қатрон ёрдамида герметиклайди. Архитектор ҳозирда унинг ўрнини босадиган биологик хомашё қидирмоқда. Тузи ажратиб олинган денгиз суви эса иссиқхоналардаги экинларни суғоришга сарфланади.

Архитектор бу янгилиги учун қатор мукофотларни қўлга киритди. У айни пайтда, ўз лойиҳасининг кейинги босқичини амалга ошириш учун муҳандислар билан музокара олиб бормоқда.

Манба: xabardor.uz