Сеҳргар Ҳарри Поттер ҳақидаги асарлар ихлосмандлари ундаги Добби хонадон эльфини озод қилиш учун ўз пайпоқларини топширишмоқда, дея хабар берди Time. Нашрнинг қайд этишича, Эльфлар озодлигини таклаш фуқаролик ассоциацияси асосчиси Ҳермиона Грейнжер асар иштиёқмандларининг бундай ҳаракатидан фаҳрланган бўлар эди.
Интернетда Лондондаги Ливсден студияси бўйлаб мавзули саёҳат иштирокчилари томонидан олинган фотосуратлар пайдо бўлди. Бу ердаги экспонатлардан бири шиша тўсиқлар ортига ўрнатилган Добби ҳайкалидир. Жоан Роулинг асарларида хонадон эльфлари хўжайини унга бирор кийимини совға қилса, озодликка чиқиши мумкинлиги ёзилган. Масалан, Ҳермиона шу мақсадда ўз пайпоғини Хогвартс мактабининг яширин бир бурчагида қолдириб кетади.
Асар муаллифи Роулинг Доббини озод қилишга уринишларга эътибор қаратиб, студиядаги тасвирлардан бирини ўз “Твиттер” микроблогида ретвит қилди.


Time`нинг ёзишича, Ҳарри Поттерга бағишланган асарларда Добби образи ҳақиқий қаҳрамон сифатида тасвирланган бўлиб, У Ҳарри Поттер, Рон Уизли ва Ҳермиона Грейнжер сингари қаҳрамонлар жонини ўз ҳаётини хатар остига қолдириш эвазига сақлаб қолади.