Ҳиндистон 2018 йилда дунёнинг энг тараққий этган 20 давлатини бирлаштирган норасмий ташкилот саммитини қабул қилиши мумкин. Бу ҳақда “Ҳинду” нашри хабар қилди.

Газетанинг Ҳиндистон Молия вазирлигидаги ахборот манбасига таяниб хабар беришича, форум катта эҳтимол билан 2018 йилнинг сентябрь ойида мамлакат пойтахти Нью-Дели шаҳрида бўлиб ўтади.

“Катта йигирматалик” давлатлари саммитни сентябрь ойида ўтказишга келишиб олишди”, – деди ахборот манбаси. Германия 2017 йилда Хитойдан сўнг “йигирматалик”ка мезбонлик қилса, Ҳиндистон 2018 йилда меҳмонларни қабул қилади”.

“Йигирмалик гуруҳи” (G20 ёки "катта йигирматалик") – норасмий ташкилот бўлиб, иқтисодиёти тараққий этган ва ривожланган мамлакатларни ўзида бирлаштиради.