Россия Мудофаа вазирлиги интернетда Россия авиацияси томонидан Суриядаги “ИШИД” объектларига зарба берилаётгани тасвирланган лавҳаларни жойлаштирди.

Видеоёзув Мудофаа вазирлигининг Youtube’даги расмий каналида ва Facebook’даги саҳифасида жойлаштирилди “Авиациянинг замонавий қурол-аслаҳа билан жиҳозланган зарбдор самолётлари “ИШИД”нинг 8 та объектига зарба берди. Бу объектлар орасида қурол-аслаҳа ва ўқ-дори, ёқилғи-мойлаш материаллари омборлари, жанговор техника, бошқарув пунктлари, алоқа узеллари, транспорт воситалари бор. Барча нишонлар йўқ қилинди”, дейилмоқда видеога берилган изоҳда.