Россия самолётларининг биринчи ҳамласи ИШИД жангариларига оғир талафотлар етказди. Авиазарбалар Суриянинг 7 туманида амалга оширилди.
Сурия армияси вакилларининг маълум қилишича, жангариларнинг биринчи кундаги йўқотишлари жуда катта бўлган.

“Авиазарбалар душман томонида оғир йўқотишларга олиб келди”, - уларнинг сўзларини келтиради SANA агентлиги. Шунингдек, бир қанча транспорт воситалари ҳам йўқ қилингани айтилди.
Интернетга Россиянинг Су-24 самолётлари амалга оширган бомбардировкалари қайд қилинган видеолавҳа жойлаштирилди. Унда иккита самолётнинг ер усти нишонларига берган зарбалари акс этган.