Россия Ироқ ҳукумати орқали мамлакат шимолидаги курдларга қурол етказиб беради. Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров БМТ Бош ассамблеяси майдонидаги матбуот анжумани вақтида маълум қилди.

"Биз Ироқ ҳукумати орқали курдларни қурол билан таъминлаб турамиз. Бағдодда ташкил этилган ахборот маркази таркибида Сурия, Ироқ, Эрон ва Россия вакилларидан ташқари курдлар вакили ҳам бўлади", дейди у.

Россия ТИВ раҳбари бу марказ фаолияти муҳимлигини таъкидлаган.

"Барча аъзолар умумий душманга қарши курашда зарур ишларни олиб боришади, вакиллар асосан разведка ва ўрганиш билан шуғулланади, бу эса ИШИДга қарши кураш олиб бориш учун жуда зарурдир. Энди терроризмга қарши курашда янада самарали ҳаракат қиламиз", дейди у.