Фаластин Давлати президенти Маҳмуд Аббос БМТга фаластин халқини ҳимоя қилишини сўраб мурожаат қилди. Аббос БМТ Бош ассамблеясидаги нуқтида БМТга “ҳали кеч бўлмасдан, ўзига қўйилган вазифаларни бажаришини” айтиб мурожаат қилди.

“Мен БМТга бизни ҳимоя қилишни сўраб мурожаат қилмоқдаман. Бизнинг БМТдан бошқа ҳимоямиз йўқ. Бизга сизнинг ҳимоянгиз керак”, деб айтди Аббос.

Шу билан бирга Аббос Исроилни тинчликка амал қилишга чақирди. “Мен Исроил ҳукуматидан ўз режаларини уқдириш учун кескин куч ишлатишни тўхтатишини сўрайман”, деб айтди Аббос ўз нутқи давомида.

Аббоснинг айтишича, Исроил айни пайтда “апартеид тузум ва исроил аҳолисига кенг устунликлар тизимини” ўрнатишга интилмоқда.

Аббос Исроил томонидан амал қилинмаётгани сабабли икки томонлама келишувдан чиқиб кетиш билан таҳдид қилмоқда. “Исроил биз имзолаган келишувга амал қилишдан бош тортаёгани учун биз бу келишувга бир томонлама амал қила олмаслигимизни айтишга мажбурмиз”, деб айтиб ўтди Аббос.