Маккейн: Россия АҚШ томонидан тайёрланган мухолифат позицияларига авиазарбалар берди

Жаҳон 01 Октябрь 2015 4336

Сенатор Жон Маккейн CNN канали эфири орқали чиқишида Россия томонидан 30 сентябрь ва 1 октябрь кунларида Сурия ҳудудида амалга оширилган ҳаво зарбалари ИШИД позицияларига эмас, Озод Сурия армияси ўрнашган ҳудудларга қарата йўллангани ҳақида маълум қилди.

Ўз навбатида Россия Мудофаа вазирлиги берилган зарбалар орқали ИШИД базалари йўқ қилингани ҳақида маълумот бермоқда.

"Мен кафолат бериб айтаманки, рус самолётлари биз томонимиздан тайёрланган мухолиф кучларнинг базаларини бомбалади", дейди Маккейн.

Сенаторнинг аниқлик киритишича, бу ахборот Сенат томонидан Сурияда ташкил этилган қуролли кучлар қўмитасидан олинган.

Кўпроқ янгиликлар