Манба: Жек Дорси Twitter`нинг янги бош директори бўлади

Технология 01 Октябрь 2015 1938

Twitter асосчиси Жек Дорси шу кунларда компаниянинг янги бош директори сифатида расман эълон қилинади. Бу ҳақда ўз манбасига асосланиб, Recode хабар берган.

Дорси кейинги 3 ой давомида компанияда вақтинча бош директор сифатида ишлаб келаётганди. У шу билан биргаликда Square хизматини ҳам бошқаришда давом этади.

Шу йилнинг июнида Twitter ижтимоий тармоғи бош директори Дик Костоло истеъфога чиқишга қарор қилганди.

Recode нашрида ёзилишича, компания янги йўналишларда ишлаш заруратига дуч келган. Август ойи натижаларига кўра, компаниянинг даромадлари энг паст кўрсаткичларни кўрсатган.

Twitter ва Square томонидан бу маълумотга изоҳ берилмаган.

Кўпроқ янгиликлар