Сурияга Башар Асад ҳукуматини қўллаб-қувватлаш мақсадида юзлаб эронлик ҳарбийлар етиб келган. Бу ҳақда ўз манбасига асосланган ҳолда Рейтер нашри хабар берган.

Хабар берувчи ливанлик манбаларга кўра, охирги 10 кун давомида Сурияга бир неча юз нафар эронлик ҳарбийлар етиб келган. Улар қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишлари айтилган.

Бундан олдинроқ, Россия самолётлари томонидан берилган ҳаво зарбалари АҚШ томонидан тайёрланган "Завия тоғлари лочинлари" номли ҳарбий бўлинма базалари қарата йўллангани ҳақида маълум қилинганди.

Россия Мудофаа вазирлиги вакили Игор Конашенковнинг айтишича, рус авиацияси Сурияда ИШИДнинг 12та объектини йўқ қилгани ҳақида маълум қилган.