«Манчестер Юнайтед» жамоаси «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ўз фаолиятидаги 500-гол билан табриклади.

Роналду ЕЧЛнинг 2-тури доирасида "Мальмё"га қарши ўйинда ҳисобни очди ва ўзининг 500-голини нишонлади.

"Роналдуни фаолиятидаги 500-гол билан табриклаймиз!", деб ёзилади "МЮ" табригида.

Қайд этиш керакки, Роналду ўзининг илк юлдузли онларини "қизил иблислар" сафида ўтказган ва бу жамоа сафида 118та голга муаллифлик қилганди.