Мейвезер ўз "вориси" номини маълум қилди

Спорт 01 Октябрь 2015 3395

Ўтган ойда ўз фаолиятини якунлаган Флойд Мейвезер ўзидан кейин ким дунёнинг энг яхши боксчиси бўлишга даъвогарлик қилиши ҳақида айтди.

5 вазн тоифаси бўйича собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезернинг фикрича, айни пайтда иккинчи ярименгил вазн тоифаси бўйича жангларда иштирок этаётган 20 ёшли боксчи (12та жанг, 12та ғалаба, 11та нокаут) Жервонт Дэвис ўзидан кейин дунёнинг энг яхши боксчисига айланади.

"Биз Жервонт билан биргаликда ишлаяпмиз У янги Флойд Мейвезерга айланади. Айнан мен каби бўла олмасада, шунга яқин даражаларга етишади", дейди Мейвезер.

Унинг айтишича, ушбу ёш боксчи жозибадор услубда жанг олиб боради.

Кўпроқ янгиликлар