Mitsubishi компанияси янгиланган Lancer седанини тақдим этди. Ушбу модель АҚШ бозорига мўлжалланган.

Машинанинг олд бампери, кундузги чироқлари, радиатор панжараси янгиланди. Кузовнинг орқа қисми ва интерьер ўзгармади.

Бундан ташқари, Mitsubishi Lancer’да янги вариатор пайдо бўлди.
Мотор гаммаси эскичасига қолди. АҚШда 148 ва 168 от кучига эга атмосферали 2.0 ва 2.4 л ли бензин двигателлари таклиф қилинади. Унга қўшимча равишда 2 л ли 4 цилиндрли 237 от кучига эга мотор ҳам бор.

Янгиланган седаннинг нархи 17 595 долларни ташкил қилади.