Москвада ишлаш ҳуқуқини берувчи патентни қўлга киритган 350 мингинчи чет эллик Ўзбекистон фуқароси бўлди

Жаҳон 01 Октябрь 2015 4699

Йил бошида Москва Миграция маркази (Сахарово) Москва шаҳри ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи 350 минг дона патент чиқарганди. Шу муносабат билан Марказ раҳбарияти 350 мингинчи чет эллик мижозни аниқлаш ва унга эсдалик совғаси топширишга аҳд қилди. Бу мижоз Ўзбекистон фуқароси, 30 ёшли Шарафулина Эльвира бўлиб чиқди. Шарафулина Москвадаги тармоқли ресторанлардан бирида оператор бўлиб ишлайдиган бўлди. У хизматнинг тезкорлиги ва Марказ ходимларининг илтифотлигини эътироф этди.

Шунингдек Марказ патент олишга келган яна беш нафар чет эллик фуқарога эсдалик совғаларини топширди. Улар: Ўзбекистондан Қосимов Мақсад (нонвой), Эдимов Расул (монтажчи), Харьков вилоятидан Головко Юлия (официант), Донецк вилоятидан Горохова Ирина (тозалик хизмати мутахассиси) ҳамда Украина фуқароси Ковкив Алла (сотувчи)лардан иборат.

Шуни маълум қилиш керакки, Марказ 9 ой давомида “ягона дераза” режими остида ишлаб, патент олиш учун 387 минг ариза қабул қилган эди.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66706 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36853 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 275 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 210 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2161 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 586 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 363 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1246 Ўзбекистон
Маккада Каъба ёпинғичи – Кисванинг кўргазмаси очилди
23:20 / 16.08.2017 1924 Жамият
Кўпроқ янгиликлар