НАТО раҳбари: Россиянинг Суриядаги аксилракета тизими альянсга таҳдид солади

Жаҳон 01 Октябрь 2015 4174

НАТО қуролли кучларининг Европадаги бош қўмондони Филип Бридлавнинг фикрича, Россиянинг Сурияда аксилракета мудофааси тизимларини жойлаштириши альянсга реал таҳдид туғдирмоқда. Унинг сўзларини The Times нашри келтирмоқда.

Россия икки кундан буён Сурия ҳудудида “ер-ҳаво” тоифасидаги SA-15 и SA-22 ракета тизимлари ва Су-30 қирувчиларини фаол қўлламоқда.
“Сурия аэродромларида биз бир қанча илғор тизимларни кўрмоқдамиз, улар ИШИДга қарши курашга мўлжалланмаган. Мен ИШИДда SA-15 ва SA-22ни талаб қиладиган самолётларни кўрмадим”, - деди Бридлав.

Унинг фикрича, Россия Ўрта Ер денгизининг шарқий қисмида ажралиш зонасини яратмоқчи. Генералнинг ўйлашича, Москванинг асосий мақсади Суриянинг Тартус портига чиқишни сақлаб қолиш ҳамда Башар Асад режимига ёрдам беришдир.
“Ўйлашимча, ўзининг Сурияга киришини қонунийлаштириш учун Россия ИШИДга қарши айрим ишларни амалга оширади”, - сўзини якунлади Бридлав.

Кўпроқ янгиликлар