ОАВ: АҚШ ва Россия Сурияда қувлашмачоқ ўйнайди

Жаҳон 01 Октябрь 2015 11946

Ўз самолётлари орқали Сурия ҳудудини бомбардимон қилганидан кейин Россиянинг Яқин Шарқдаги таъсири кенгайди. Бу ҳақда Business Insider порталида ёзилган.

Ҳарбий мавзулар бўйича таҳлилчи Жефф Уайтнинг билдиришича, АҚШдан фарқли равишда Россия бу ҳудудда ўз таъсирини кенгайтириш учун катта қадамлар ташлади.

"Руслар тўғри ҳаракатланишмоқда. Уларнинг ўз режаси бор ва улар шу режа бўйича иш тутишмоқда. Улар АҚШнинг ожизлигидан фойдаланишди ва АҚШни курашга даъват этди. Россиянинг ўз мақсадлари графиги бор. Улар нима хоҳлашларини ва нима қилаётганларини яхши билишади", дейди Уайт.

Унинг фикрича, айни вазиятда АҚШнинг устунлик учун имкониятлари ҳаминқадар.

"Бирон нарса қилиш учун жуда кеч бўлди. Биз Россиянинг ҳаракатларига жавоб бермадик. Энди биз улар билан фақат қувлашмачоқ ўйнашимиз мумкин", дейди таҳлилчи.

У АҚШ томонидан Россияга кескин жавоб берилиши керак, деб ҳисоблайди. Унинг фикрига кўра, АҚШ Россия Сурия осмонидан ўз самолётларини олиб кетишини талаб қилиши керак.

Яқин Шарқ бўйича сиёсий таҳлилчи Жонатан Шанцер эса Россия томонидан Сурияда амалга оширилаётган ҳаво зарбалари ҳудуддаги вазиятни мураккаблаштириб, хаосни пайдо қилишидан огоҳлантирган.

"Россия самолётлари Сурия осмонида кезиб юрар экан мустабид Башар Асад ўзини бехавотир ҳис этади. Асаддан норози томонлар Владимир Путиннинг ўйинни қандай олиб боришини кутиш ва кузатишдан бошқа чораси қолмаяпти", дейди Шанцер.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95095 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46357 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51579 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9285 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20094 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 394 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 476 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 412 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар