Олма-Отада ишлаётган япониялик кредитга ўтказиладиган тўйлардан ва бетгачопар киракашлардан ҳайратда қолди

Жамият 01 Октябрь 2015 13100

Япониялик молиячи, айни кунларда Қозоғистонда ишлаётган Кацуя Ишизаки ўзи учун янги бўлган мамлакат ушбу мамлакатдан олган таассуротларини Nur.kz сайти билан ўртоқлашди.

“Олма-Отага мен ўтган йилнинг декабрида келган эдим, - деди у. – Илгари мен 10 ой Россияда яшаган эдим. Мени Қозоғистонга юборишганида норози эдим. Россияга анча ўрганиб қолган эдим, рус тилини тушуна бошлаган эдим. Аммо ҳозир Қозоғистон яхшироқ деб ўйлаяпман, негаки бу ерда одамлар жуда меҳмондўст”.
Олма-Отанинг табиатини мақташ билан бирга, меҳмон шаҳарнинг қиши япониялик учун совуқлик қилишини, йўллардаги тирбандлик эса Японияда деярли кузатилмаслигини қайд қилди.

Шаҳарнинг асосий камчиликлари сифатида эса киракашларнинг бетгачопарлиги ва ҳеч қачон вақтида етиб келмаслигини айтиб ўтди.
“Такси ҳеч қачон вақтида келмайди, - дейди Ишизаки. – Ҳозир мен уларни бироз ўргатиб олдим, улар олдиндан етиб келадиган бўлган. Ишда ҳам шу аҳвол. Мен ўз ишимни вақтида бажаришга улгурмайман, негаки бошқалар шошилмайди. Мен бошлиқ эмасман, шу боис баъзан ахборот сўрасам, уни олиш жараёни жуда чўзилиб кетади”.

Унинг таъкидлашича, Японияда бой инсонлар улуши камроқ, аммо аҳоли, умуман олганда, яхшироқ турмуш даражасига эга. Шу боис у қозоғистонликлар кредитга ўтказадиган тўйлардан ҳайратда қолди: “Кредитлар бизда икки фоизлик. Улар одатда уй сотиб олишга берилади. Машина олмоқчи бўлган одам пул тўплаши лозим. Кредитга тўй ўтказишнинг эса имкони йўқ. Агар йигит тўйга кредит олса, қиз унга тегишдан бош тортиши мумкин. Тўйларимиз кичкина, уларда 80-100 киши бўлади”.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66706 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36853 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 275 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 210 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2161 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 586 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 363 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1246 Ўзбекистон
Маккада Каъба ёпинғичи – Кисванинг кўргазмаси очилди
23:20 / 16.08.2017 1924 Жамият
Кўпроқ янгиликлар