2015 йилнинг 1 октябридан Олма-Отадаги жамоат транспортида нақд пул билан ҳисоб-китоб қилиб бўлмай қолди. Давлат раҳбарининг топшириғига биноан автобуслар “Онай” (“Ўнғай”) электрон йўлкира ҳақини тўлаш тизимига ўтди.

Тақдимот доирасида шаҳар ҳокимияти ва транспорт холдинги вакиллари журналистларга ушбу хизматдан қандай фойдаланишни кўрсатиб беришди.
“Ускуналар КАП-1 автобусларига ўрнатиб бўлинди. Секинлик билан улар бошқаларига ҳам, жумладан, хусусий парклар автобусларига ҳам ўрнатилади.

2016 йил 1 январидан тўлов фақат электрон карталар билан амалга оширилади. Карталарнинг бир қанча турлари бор – ижтимоий, нафақа, мактаб, талабалик, транспорт карталари”, — деди Олма-Ота транспорт холдинги директори Серик Жумабеков.