Париж ҳукумати 1 октябрь кунидан бошлаб шаҳар кўчаларига сигарет қолдиғи ташлаганларга нисбатан 68 евро миқдоридаги жарима қўлланиши ҳақида маълум қилди.

Қайд этилишича, бугунги кунга келиб Францияда кўчаларидан ҳар йили умумий ҳисобда 350 тонна сигарет қолдиғи йиғиб олинади.

"Бизнингча, бу янги қоида атроф-муҳит ифлосланиши ва одамларнинг заҳарланиши ҳолатларини камайтиради. Эндиликда кашандалар йўлларга ва сувларга сигарет қолдиқларини ташламасликка ҳаракат қилишади", дейди Париж ҳокимияти вакилларидан бири.

Бундан олдинроқ, Франция соғлиқни сақлаш вазири Марисоль Турен жамоат жойларида электон сигареталар чекишни тақиқлаш таклифи билан чиққанди.