Пентагон россиялик ҳарбийлар билан музокаралардан кўзланган мақсадларни маълум қилди

Жаҳон 01 Октябрь 2015 2664

АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер АҚШ ва Россия ўртасидаги музокаралардан кўзланган мақсад – ахборот алмашув, АҚШ ҳарбийларининг хавфсизлиги ва АҚШнинг минтақадаги мудофаа сиёсати ўзгармаслигини таъминлашдан иборат, деб айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.  

“Бизнинг бу учрашувдан мақсадларимиз қуйидагича: коалиция кучлари ва Россия ҳарбийлари билан ахборот алмашинувни таъминлаш – бу бизнинг ҳарбийларнинг минтақадаги хавфсизлигини таъминлайди, бу ўта муҳим масала. Шунингдек, мақсадларимиз Россиянинг исталган қўшимча ҳаракатлари бизнинг коалициянинг “ИШИД”ни заифлаштириш ва унга зарба беришга қаратилган саъй-ҳаракатларимизга халақит бермаслигига эришиш ҳамда АҚШнинг бу минтақада хавфсизлик соҳасидаги умумий мажбуриятлари ўзгармас бўлиб қолишини аниқ тушунтиришдан иборат”, деб айтди Картер. 

Аввалроқ Пентагон Россиянинг Суриядаги авиазарбалари тинч аҳоли ўлимига олиб келган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги ахборотни тасдиқламади.

Кўпроқ янгиликлар