Инсоният ўзининг “инқилоб ва жаҳон урушлари лимити”ни тугатиб бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов БМТ Хавфсизлик Кенгаши очиқ баҳсларидаги иштирок чоғида айтиб ўтди.

“БМТ мавжудлигининг 70 йили давомида биз инқилоб ва жаҳон урушлари лимитини тугатдик, бугун бизнинг донолигимиз тинчлик ва хавфсизлик ишига хизмат қилмоғи даркор, - деди у. – Араб баҳори шуни исботладики, инқилоблар инсоний салоҳият ривожланишига фақат тўсқинлик қилади ва жамиятимизни орқага улоқтириб ташлайди, шунингдек, халқаро муносабатларни мураккаблаштиради”.