Қозоғистон ТИВ: Суриядаги ижтимоий фожиа – дунёдаги энг жиддий инқирозлардан бири

Жаҳон 01 Октябрь 2015 2125

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов Суриядаги ижтимоий фожиани “дунёдаги энг жиддий инқирозлардан бири” деб атади. Мамлакат ташқи ишлар бош идораси раҳбари Қозоғистон Республикасининг бу борадаги позициясини БМТ Хавфсизлик кенгашидаги очиқ дебатларда иштирок этиш асносида маълум қилиб ўтди.

Вазирнинг қайд этишича, Қозоғистон музокара ва тинчлик йўли билан Сурия сиёсий келажагини белгилаш, мамлакатдаги зўравонлик ва қон тўкилишларга барҳам беришда халқаро ҳамжамият – БМТ, Араб давлатлари лигаси, АҚШ ва Россия Федерацияси кўрадиган чора-тадбирлар, шунингдек, Сурия ҳукумати ва мухолифат хатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.

"Қозоғистон Сурия инқирозини фақатгина тинч йўллар билан ҳал этиш позициясида собит қолади”, - деди Идрисов.

Қозоғистонлик вазир мамлакат ҳукуматининг глобал чақириқларни ҳал этишда ўз амалий ҳиссасини қўшишга тайёр эканини ҳам маълум қилди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12427 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66976 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36888 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 374 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 277 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2893 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 810 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 468 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1544 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар