«Реал» жамоаси мухлислари ва Швециянинг «Мальмё» жамоаси фанатлари ўртасида жамоаларнинг ўзаро ўйини арафасида муштлашув содир бўлган. Бу ҳақда AS хабар берган.

Бу муштлашувда испанияликларнинг 50 нафар вакили маҳаллий мухлисларнинг йирик гуруҳига қарши тўқнашган.

Хабарда айтилишича, бу муштлашув давомида испанияликлар биталардан фойдаланишган. Ушбу жанжал полиция томонидан тўхтатилган ва 20 нафар иштирокчи ҳибсга олинган. Тўқнашувда жароҳатланганлардан бири айни вақтда шифохонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, 30 сентябрь куни ЕЧЛ доирасида «Мальмё» «Реал»ни қабул қилди ва 0:2 ҳисобида мағлуб қилди.

Айни вақтда «Реал» ўз гуруҳида 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Гуруҳдаги яна бир фаворит «ПСЖ» ҳисобида ҳам 6 очко мавжуд. «Мальмё» ва «Шахтёр»да очко йўқ.